🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари ташкил этилди

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари ташкил этилди
Жамият
Танлаш
16:54 / 27.01.2023

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм қўмондонлигининг ўқишга киришда имтиёз берувчи тавсияномасини олиш учун тест синовларини топширди.

Ёшларни ҳарбий хизматга, ҳарбий касбга қизиқтириш, уларни рағбатлантириш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликлар бўйича юксак натижаларга эришган, зарур билим-савияга эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган йигитлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тест синовларида иштирок этди. Улардан юқори балл тўплаган энг муносибларга ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча имтиёзга эга тавсиянома берилиши белгиланган.

Nukus-Harbiy test.27.01 (1).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (2).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (3).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (4).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (5).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (6).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (7).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (8).jpg
Nukus-Harbiy test.27.01 (9).jpg

Тавсияномага эга бўлган аскарлар республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан мазкур тест синовларида адолат тамойилларига асосланган ҳолда шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган 12 та аудиториянинг барчасида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар орқали реал вақт мезони шаклида кўрсатилаётган видеотасвирларнинг барчаси тизимга ёзиб сақланади.

Мудофаа вазирлиги қўшинларида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар учун тест синовлари 31 январгача давом этади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Муаллиф: dovudabibullayev