Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.Х.И., А.М.А., У.Х.Ж., Тожикистон Республикаси фуқароси Сиратуллои Мансурулло ҳамда бир нечта Қирғизистон Республикаси фуқароларидан таркиб топган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро олиндан тил бириктириб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароларига соддалаштирилган кириш режими (электрон виза) қўлланилганидан фойдаланиб, «Умра» зиёратига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига муайян ҳақ эвазига Қозоғистон ва Россия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлаб, мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар орқали «Умра» зиёратига юбориш билан шуғулланиб келишган.

Жумладан, ДХХ томонидан 2022 йил 1 январда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали «Тошкент-Ал-Қувайт» йўналишида Қозоғистон Республикасининг қалбаки паспортлари билан 40 нафар Ўзбекистон фуқароларини «Умра» зиёратига кетиши режалаштирилганлиги аниқланиб, улардан қалбаки паспортлар олиб қўйилган.

Бундан ташқари жорий йилнинг 6 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёрати учун отланган 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Бирлашган Араб Амирликлари орқали Саудия Арабистонига чиқиб кетаётганда сохта паспортлар билан ушланиб, мамлакатимизга «депорт» қилинган. Мазкур шахсларнинг эзгу ниятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бир нечта уюшган жиноий гуруҳ аъзолари фуқароларимиздан «Умра» зиёратига ноқонуний тарзда, яъни қалбаки паспортлар ва визалар билан олиб чиқиб кетилаётганда қўлга олинган ва уларга нисбатан ИИВ вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда қонуний чоралар кўрилмоқда.

Энг ачинарли ҳолатлардан бири, давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, фуқароларимиз томонидан ҳозирги кунга қадар муқаддас зиёратларга ноқонуний йўллар билан чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Қалбаки паспортлар билан ушланган фуқароларимиз Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан 10 йил муддатга ушбу мамлакатга кириш тақиқи қўйилмоқда.

<iframe width="«692»" height="«389»" src="https://www.youtube.com/embed/gdw1tR2hgHs" title="YouTube video player" frameborder="«0»" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen=""></iframe>

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муайян ҳақ эвазига «Умра» зиёратига жўнатишни ваъда қилган жиноий гуруҳ фош этилди (видео)