Таиланднинг Бангкок шаҳрида Жаҳон муайтай федерацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида 32 та мамлакатдан 600 га яқин спортчилар турли ёш ва вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ушбу жаҳон биринчилигида муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳсларда вакилларимиз ўз ёш ҳамда вазнларида 10 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринда бормоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 20 март кунига қадар ўтадиган мазкур чемпионатда яна 25 нафар муайтайчиларимиз баҳсларга киришади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА