Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муайтайчиларимиз икки нуфузли турнирда 37 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида муайтай бўйича I Турк давлатлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур нуфузли мусобақада 11 та давлатдан 500 нафарга яқин муайтайчилар ғолиблик учун куч синашди. Унда спортчиларимиз 6 та олтин, 10 та кумуш, 13 та бронза жами 29 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.  

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида муайтай бўйича ёшлар ўртасида ташкил этилган "DUBAI OPEN" очиқ чемпионатида терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА