Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида терма жамоамиз яна бир медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Муаттар Набиева икки медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз дастлаб даст кўтариш машқида 99 кг тошни бўйсундирди. Бу эса унга ушбу машқ бўйича кумуш медаль учун етарли бўлди. Силтаб кўтаришни Муаттар 114 кг билан якунлади. Якунда бронза медали учун кечган рақобатда андижонлик вакилимизнинг даст кўтаришдаги юқори натижаси икки кураш бўйича бронза медали учун замин яратди. Кутилганидек, бу йўналишда олтин медаль учун баҳс икки нафар хитойлик спортчилар ўртасида кечди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати.

Аёллар, -55 кг:

1. Лиао Киюн (Хитой) – 222 кг (98 кг + 124 кг)

2. Яжун Ли (Хитой) – 221 (101+120)

3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 213 (99+114)

[gallery-2080]

Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаттар Набиева Осиё чемпионатининг икки медалини қўлга киритди