Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан корхона ва ташкилотларда, банк муассасаларида мақом кечалари ташкил этилмоқда. Асосий мақсад миллий мусиқамизнинг жонли ижродаги жозибасини юртдошларимизга, кенг аудиторияга намойиш этиш, уларга байрам кайфиятини улашишдан иборат.

Хусусан, акционерлик тижорат банкида ўтказилган байрам тадбирида Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг концерт дастури ташкил этилди. Унда халқимиз орасидан етишиб чиққан, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган санъаткорларимиз томонидан мақом йўналишидаги қўшиқлар ижро қилинди. Тадбирда банк ходимлари миллий қўшиқларимизнинг жозибасини яқиндан ҳис қилдилар.  

Айтиш керакки бугунги кунда банк жамоаси ўртасида маданий тадбирлар ўтказиш, ходимлар маданияти ва тил бойлигини ошириш,   бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, бош офиси ва ҳудударда жойлашган Банк хизматлари марказларида бадиий ва публицистик адабиётлардан иборат кутубхона ташкил этилди. Жавонлардан юртимиз ва хорижий адибларнинг севиб ўқилувчи асарлари жой олди.  

Бундан ташқари мижозлар учун ҳам алоҳида кутубхона ташкил этилган. Бу ерда мижозлар навбат кутиш давомида бемалол китоб ёки турли журналларни мутолаа қилган ҳолда вақтларини мазмунли ўтказишлари мумкин. Мазкур кутубхона бадиий, илмий, тарихий ва болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан бойитилган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоби ҳам ўрнатилган бўлиб, унинг аудиосини ҳам тинглаш имконияти бор.  

Бундан ташқари 2004 йилдан буён сақлаб келинаётган банк фаолиятига оид ашёлар, асбоб-ускуналар, электрон ҳамёнлар, тарихий жараёнларга оид буюмлар ҳамда турли соҳаларда эришган ютуқларига бағишланган музей колекцияси ҳам келаётган ёш ходимлар маънавиятини оширишда алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мазкур музей мутахассислар томонидан доимий равишда экспонатлар билан тўлдириб борилмоқда.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/sP7PH0_iHzM?si=6RBEnmMk8QAx1Tid" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муассасаларда мақом санъати тарғиботи (+видео)