“Мозори-Шариф – Тошкент” йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Мозори-Шариф шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мозори-Шариф шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Aфғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори жаноб Халилуллоҳ Aбавий қабул қилди.
Музокаралар давомида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Музокаралар якуни бўйича Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун тегишли келишувларга эришилди.
Aфғонистон томони “Кам Эйр” авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати