Ҳикматлар мажмуаси Туркиянинг “Нури Усмония” кутубхонасида сақланаётган девон асосида тайёрланган.

Китоб ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи, Жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Муҳаммад Ҳамзахон Абдуллаев ва Жамолиддин Абдуллаев томонидан нашрга тайёрланган. 

ХV-XVI асрларда Бухоро адабий муҳитида шоҳ ва шоир сифатида эътироф этилган Убайдий адабий меросида ҳикматлардан бўлак ғазал, рубоий, туюқ, маснавий, муаммо, нома жанрлари ўрин олган. Шоирнинг “Вафо қилсанг” тўплами 1994 йилда нашр этилган бўлса-да, у ижодий салоҳияти тўла ўрганилмаган ижодкорлар сафида эди.

Янги тўплам – “Ҳикматлар” да 1786 байтдан иборат 235 дан зиёд ҳикмат, диний-тасаввуфий, ахлоқий-дидактик руҳдаги “Салавотнома”, “Сабрнома”, “Завқнома”, “Ғайратнома” каби нома жанри ривожида аҳамиятли бўлган шеърлар, таржебанд, маснавий, рубоий, матлаълар ўрин олган. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мовороуннаҳр” нашриёти Убайдийнинг “Ҳикматлар” китобини чоп этди
Маданият
11:45 / 10:07:2020