Москвада қор: 150 йиллик рекорд янгиланди
Москвада об-ҳаво бехос ўзгарди: пойтахт бир вақтнинг ўзида икки тарихий рекордни янгилади. Апрель ойи сўнгги кунларида аҳоли қор ва ёғингарчилик миқдори бўйича мисли кўрилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди.
Россия пойтахти ой охирида қор қалинлиги бўйича рекорд ўрнатди – 12 см. Об-ҳаво маълумотчиси Михаил Леус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги ёзувни қолдирган:
– Эрталабгача пойтахтда 12 см қор ёғди! Бу бугунги учинчи рекорд. Москва 27 апрель куни ҳеч қачон бунча кўп қор кўрмаган. Аввалги рекорд 55 йил олдинги 10 см эди!
Бундан ташқари 27 апрель кечаси Москвада 16 мм ёғингарчилик ёғди. Бу 1880 йил кузатилган 14,7 мм кунлик ёғингарчилик рекордидан ошиб кетди.

Синоптик таъкидлаганидек, Москвада ёғингарчилик давом этяпти. Шунинг учун янги рекорднинг аниқ кўрсаткичи метеорологик давр тугагач, соат 21:00 дан кейин маълум бўлади.
Г.Сатторова, ЎзА