Башар Асад ва унинг укаси Моҳир сиртдан судланмоқда
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида Башар Асад даврида хизмат қилган юқори лавозимли амалдорларга нисбатан биринчи очиқ суд бошланди. Жараёнда ағдарилган собиқ раҳбар ва унинг укаси Моҳир ал-Асаднинг номи ҳам қайд этилган.
Ака-ука қотиллик, қийноқ, товламачилик ва халққа қарши бошқа жиноятларда айбланмоқда. Ҳозир Суриядан ташқарида яшаётган иккала айбланувчи ҳам сиртдан суд қилинмоқда.
Судда Башарнинг амакиваччаси, 2011 йил Дараъ вилоятида сиёсий хавфсизлик идораси бошлиғи бўлиб ишлаган Атиф Нажиб бевосита қатнашди. У фуқаролар урушини келтириб чиқарган норозилик намойишини шафқатсиз бостиришда айбланмоқда. Нажиб илк мажлисда ҳозир бўлган ягона судланувчидир.
С.Раҳимов, ЎзА