Белгиланган тартибга кўра, ўқишни нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳига кўчириб ўтказишда талаба ўқиган фанлар ва кўчираётган йўналишидаги фанлар орасидаги фарқ тўрттадан ортиқ бўлмаса, ҳеч қандай тўловсиз, имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг маълум қилишича, мавжуд қонунчиликка асосан мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчириш учун талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади. 

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.   

Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.   

Давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган (яъни нотурдош) таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади. Яъни, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдори ҳар йили Давлат комиссияси томонидан белгиланади ва у йўналишга қараб базавий тўлов-контракт миқдорининг 8 бараваридан 25 бараваригача бўлиши мумкин.   

Шу ўринда, ўқишни кўчириш жараёнида намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар тўрттадан ошганда фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилади ёки GPA ўтиш балини тўплай олмаган талаба сифатида қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдириш таклифи берилади. Бунда курсдан курсга ўтолмаган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб, уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчириш талаблари қандай?