Автомобиль транспорти инфраструктурасини ривожлантириш, замонавий кўприк ва йўл ўтказгичлар бунёд этиш мамлакат тараққиёти учун муҳим омиллардан бири саналади.

Бу мавзуда сўз борганда соҳада тўпланган тажриба ҳамда тизимга замонавий технологияларни жалб қилиш натижасида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапириш ўринли.

Бугунги кунда йўл ўтказгични қуйма бетон – монолит усулда қуриш соҳадаги илғор тажриба саналади. Самарқанд шаҳридаги М-39 автойўлнинг 1083-километридан ўтувчи янги йўл ўтказгич ана шу усулда қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида – 15 апрель куни ушбу иншоот қурилиши билан ҳам танишган эди.

“Кўприкқурилишлойиҳа” унитар корхонаси лойиҳаси асосида пудратчи – 1-Кўприкқурилиш отряди томонидан амалга оширилаётган ушбу иншоот эстакада қисмининг узунлиги 111, баландлиги 8,5 ва кенглиги 28,9 метрни ташкил этади.

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган мазкур объектда бугунги кунда йўл ўтказгичнинг биринчи қисм оралиқ қурилмаларида бетон қуйиш ишлари тугатилиб, иккинчи қисмида бетонлашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассиc янги усулда кўприк қуришнинг бир қатор афзалликларини санаб ўтди.

– Бу усулда кўприк қуришнинг афзаллиги лойиҳалаш жараёнидаёқ сезилади. Яъни индивидуал лойиҳалаш имконияти бор, – дейди “Кўприкқурилишлойиҳа” унитар корхонаси мутахассиси Искандар Зайниддинов. – Шунингдек, оралиқ қурилмаларнинг узунлигини ошириш имкони мавжуд. Бундай кўприкларнинг фойдаланиш муддати ҳам кўпроқ бўлади. Монолит усулда бунёд этилаётган йўл ўтказгичларнинг қурилишида хомашё объектнинг ўзида қайта ишланади. Бу муҳим жиҳат. Бошқа усулдаги кўприк қурилишида ишлатиладиган оралиқ қурилмалар, йиғма темир-бетон конструкциялар завод шароитида қуйилади. Одатда махсус заводларда тайёрланган катта ўлчамдаги констукцияларни объекга олиб келиш эса қатор ноқулайликлар туғдиради. Оғир юк кўтарадиган техника ва автокранларга зарурат туғилади. Янги усулда кўприк қурилишида бу каби муаммолар бўлмайди. Бу кўприкда ҳар бир материал жойида тайёрланади. Шунингдек, монолит оралиқ қурилмали кўприкларнинг деформацион чоклардан халос бўлгани натижасида автомобилларнинг равон ҳаракатланиши таъминланади.

Маълумотларга кўра, икки юз нафардан ортиқ мутахассис ишлаётган мазкур йўл ўтказгичга умумий 6000 метр куб бетон ётқизиш ишлари мўлжалланган. Бугунги кунга қадар 4500 метр куб бетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Мазкур иншоот Самарқандда транспорт инфраструктурасини яхшилаш, янги қурилаётган Самарқанд Сити ҳудудига келадиганларга қулайлик яратиши шубҳасиз. Йўл ўтказгич фойдаланишга топширилгач бир суткада 14 мингта автомобилни ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, ҳудуддаги Сиёбсой канали устидан ўтувчи 18 метрли кўприк қурилиш ишлари ҳам жадал суратда олиб борилмоқда.

Яқингача Самарқанд шаҳри ва туманини бир-бири билан боғлайдиган Уста Умар Жўрақулов кўчасининг тор ҳамда ўйдим-чуқурлиги автомобиллар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирарди.

Кўчанинг Шохи Зинда кўчасидан М-39 автомобил йўлигача бўлган 5 километр масофаси реконструкция қилиниб, кенглиги 42 метрга етказилди. Асосий автомобиль йўлидан ташқари қўшимча йўл, пиёдалар ва велойўлаклар барпо этилди. Кўча бўйлаб тунги ёриткичлар ўрнатилиб, яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.

Кўчанинг икки томонида жойлашган объектлар миллий услубда қайта қурилиб, таъмирланмоқда. Автобус бекатлари, ошхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Алоқа ва электр тармоқлари ўтказилди.

<iframe width="1502" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/xuiRdjIC5Dc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, 1,8 километрлик Афросиёб кўчасининг Ибн Сино кўчасидан М-37-А автомобиль йўлигача бўлган қисмида ҳам реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Йўлининг асосий қатнов қисмига асфальт ётқизиш ишлари давом этаётир.

Икром Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Монолит усулда қурилаётган кўприк ёхуд Самарқандда транспорт инфраструктурасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар (+видео)