Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 март куни «Яшил макон» лойиҳаси масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди. Фракция раҳбари Алишер Қодиров партия ташкилотлари ва барча даражадаги депутатлар «Яшил макон» лойиҳаси тарғиботида, жойларда лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг фракция аъзолари «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви самарали ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда жами 45 минг 602 та таълим ташкилотлари (231 та олий таълим, 715 та профессионал таълим, 93 та академик лицей, 10 минг 621 та мактаб, 33 минг 942 та мактабгача таълим ташкилоти) мавжуд бўлиб, уларда 600 минг 199 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Ушбу қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тугатилгани туфайли унинг вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларига бериш назарда тутилмоқда.  

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш, ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этиш ваколатлари берилмоқда.  

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари сонини қисқартириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг айрим ваколатларини мазкур органларга ўтказиш, таълим ташкилотларини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатларини аниқ белгилаш, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш ҳамда таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмларни белгилашга хизмат қилади.  

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молиявий мустақиллик берилган ОТМларига бир қатор ваколатлар берилмоқда