“Моҳир фортепианочи” танлови ғолиблари иштирокида гала-концерт
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, мусиқа ва санъатга қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами олдидан Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Зоминсой” мажмуасида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Моҳир фортепианочи” танлови ғолиблари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди.
[gallery-31073]
Фортепиано ижрочилиги йўналишида юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшлар иштирокидаги концерт дастурида мумтоз ва замонавий мусиқа намуналари, таниқли композиторлар асарлари ҳамда турли мусиқий композициялар ижро этилди.
Ёш ижрочилар ўзларининг ижро маҳоратини намойиш этди. Концерт дастури томошабинларга байрамона кайфият улашди.
Тадбирда ёшларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш, истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини намоён этиши учун имконият яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида ташкил этилган гала-концерт ёш ижодкорларнинг истеъдодини кенг намойиш этиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлардан бири бўлди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА