Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ва Исломобод шаҳридаги Минтақавий тадқиқотлар институти президенти Жавҳар Салим таҳлилий марказлар ўртасидаги академик ва илмий-тадқиқот ҳамкорлиги истиқболини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказди.

Мамлакатимиз вакили сўзи бошида Покистон 1991 йил Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олиши давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстликка асос солганини эслатиб ўтди. Ўзаро алоқалар сўнгги йилларда сезиларли даражада фаоллашгани, бугунги кунда давлатлараро мулоқот 2021 йил ўрнатилган стратегик шериклик даражасида давом этаётганига эътибор қаратди. Жумладан, бу икки институт нафақат Ўзбекистон ва Покистон, балки Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ўзаро англашувни ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин эгаллашини қайд этди.

Ўз навбатида, Жавҳар Салим мамлакатларимизда кечаётган ва минтақалараро сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар жараёндан хабардорликни чуқурлаштириш тадқиқот муассасаларининг устувор вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, Покистон томони эътироф этганидек, таҳлил марказларининг доимий ҳамкорлиги нафақат кўп қиррали икки томонлама муносабатни мустаҳкамлаш, балки Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштиришга хизмат қилиши лозим.

Суҳбат давомида Минтақавий тадқиқотлар институти раҳбари Покистоннинг кўплаб шоирлари ўз даврида яшаб ижод қилган, бой тарихий-маданий меросга эга Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасини ёдга олди.

МОХИ директори Ўзбекистоннинг мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ва сармоявий шериклик кўламини кенгайтириш, минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё ва Покистон ўртасидаги транспорт йўналишларини ривожлантириш, шунингдек минтақавий хавфсизликни, энг аввало, қўшни Афғонистонда таъминлашга қаратилган ташаббусларига ҳам тўхталди. Кейинги йилларда фаол илгари сурилаётган муҳим лойиҳалар – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўли, Сурхон – Пули-Ҳумри электр узатиш тизимининг алоҳида аҳамиятига урғу берилди.

Тадбир якунида Марказий Осиё халқаро институти ва Исломобод шаҳридаги Минтақавий тадқиқотлар институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар қўшма ташаббуслар, жумладан мунтазам равишда академик конференция, давра суҳбатлари уюштириш, ўзаро муносабатлар, шунингдек минтақавий ва халқаро ривожланишга оид долзарб масалалар бўйича тадқиқот лойиҳалари амалга оширишга тайёрликларини тасдиқладилар.

Ғ.Хонназаров,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МОХИ Покистон таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатди