ФОТОРЕПОРТАЖ
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бир ҳафта давом этган кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида IX, фахрийлар ўртасида III жаҳон чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.
Жаҳон чемпионатида 30 та олтин, 30 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритган курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар чемпионат мезбони Мўғулистон жамоасига ҳамда туркманистонлик курашчиларга насиб этди.
[gallery-20775]
Бугун тунда Мўғулистонда зафар қучган полвонларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ҳарбий оркестр, мамлакат кураш федерацияси масъуллари, кураш фидойилари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олдилар.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА