Мамлакатимизда геология соҳасини ривожлантириш, қазилма бойликларни излаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 Бу жараёнда илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим ўрин тутади. Чунки геология соҳасидаги ҳамкорлик нафақат қазиб олиш жараёнларини самарали ташкил этиш, балки фан ва технология ривожига ҳам катта ҳисса қўшади.

Шу ишлар доирасида  “Uzbek Overseas Geology Company” бош директори Ҳайитбой Омонов ҳамда "Навоийуран" ДК тасарруфидаги “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази бош геологи Ҳусниддин Оловов Мўғулистоннинг "Mon Atom" ва "Adamas Mining" компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро дипломатик алоқалар геология соҳаси тараққиёти учун муҳим пойдевор экани алоҳида қайд этилди. Шундан кейин геологик қидирув ва қазиб олиш ишларидаги ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳайитбой Омоновнинг қайд этишича, Ўзбекистон геология соҳасида ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда. 

–Бу жараёнда Мўғулистон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, айниқса, уран ва ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш борасидаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Биз учун муҳим йўналиш - геологик қидирув ишларини замонавий технологиялар асосида олиб бориш, қазилма бойликларни самарали ва экологик жиҳатдан хавфсиз ўзлаштиришдир. Мўғулистондаги қазиб олиш ишларида иштирок этиш Ўзбекистон мутахассислари учун ҳам янги тажриба, ҳам илмий изланишларда ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади. Шу билан бирга, бундай шериклик минтақамиз иқтисодий тараққиётига сезиларли ҳисса қўшишига ишончимиз комил, –деди Ҳ.Омонов.

Музокараларда Мўғулистон ҳудудида "Adamas Mining" компанияси балансидаги уран конларида қўшма қазиб олиш ишларини йўлга қўйиш, шунингдек, конларда ва уларнинг атрофида геологик қидирув ишларини олиб бориш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, бундай ҳамкорлик минтақадаги иқтисодий ўсишга туртки бериши билан бирга, янги иш ўринлари яратиш ва илмий салоҳиятни оширишга хизмат қилади.

Компания ахборот хизматига  кўра, учрашув якунида томонлар геологик маълумотлар ва ҳисоботлар тақдим этилиши, уларни чуқур ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар чиқариш юзасидан келишиб олди.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон ҳудудидаги уран конларида қўшма қазиб олиш ишларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда