Мўғулистонга расмий ташриф доирасида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳобов Денгизга чиқиш имконияти йўқ ривожланаётган давлатлар бўйича Халқаро тадқиқот маркази (International Think Tank for Landlocked Developing Countries) ижрочи директори Дамдин-Од Дулгуун билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғи МОХИ директори денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатлар сифатида Ўзбекистон ва Мўғулистон учун логистика ва транспорт боғлиқлигини ривожлантириш стратегик аҳамият касб этишини таъкидлади. Ҳар икки мамлакат ўхшаш муаммоларга дуч келмоқда: ташиш нархи, етказиб бериш муддати ортмоқда, логистика харажатининг импорт қийматидаги улуши (Марказий Осиё учун 60% гача) ошмоқда. Шунингдек, янги йўналишларни ривожлантириш, транспорт йўлакларини диверсификация қилиш зарурати долзарблашмоқда.

Шу нуқтаи назардан, томонлар минтақавий инфратузилма ташаббуслари, жумладан «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» лойиҳаси ва Транскаспий транспорт йўлаги имкониятини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Марказий Осиё ва Мўғулистоннинг географик жойлашуви бутун минтақани Евросиё учун муҳим транзит ва коммуникация марказига айлантириш учун қўшимча имконият экани қайд этилди.

Мўғулистон Президентининг сўнгги ўттиз йил ичидаги мамлакатимизга илк ташрифи (2024 йил июнь) натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ташриф доирасида ҳаво ва автомобиль қатновини ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро битимлар имзоланган.

Мўғулистон вакиллари эришилган келишувларни фаол амалга оширишга тайёрликларини тасдиқлаб, ҳамкорлик жараёнида транспорт боғлиқлигини ривожлантириш муҳимлигига урғу берди.

Учрашув якунида институтлар ўртасидаги эксперт мулоқоти, хусусан таҳлил, стратегик режалаштириш ва транспорт, иқтисодиёт ҳамда барқарор ривожланиш йўналишида илғор тажриба алмашиш муҳимлиги   таъкидланди.

Ҳар икки институт минтақа учун самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида алоқаларни давом эттириш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрликларини тасдиқлашди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон билан эксперт ҳамкорлигини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди