Қарор ва ижро

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи жуда бой тарих ва анъаналарга эга бўлган минтақадаги ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири. Унинг ана шундай бой тарихи 63 йиллик тажриба билан боғлиқ.

354 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудни қурилмалардан иборат кичик бир шаҳарга менгзаш ҳам мумкин. Муҳими, уларни кўп йиллик фаолиятининг Фарғона вилояти иқтисодиётини барқарор таъминлашда муносиб ўрни бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ саноати ривожини тизимли ташкил этиш ва такомиллаштириш борасида муҳим устувор вазифаларни белгилаб берган. Шу талаблардан келиб чиқиб, юртимизда нефть ва газ саноатини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш тўғрисида"ги қарори билан мазкур завод фаолиятида янги давр бошланганини алоҳида қайд этиш лозим.

Заводда Саноат энергетика гуруҳининг ишончли бошқарувига ўтказиш йўли билан модернизация ва реконструкция қилиш вазифалари тизимли ташкил этилмоқда.

– Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги давлат улушини сотиб олган Саноат энергетика гуруҳи нефть ва газ компанияси корхона тарихидаги энг йирик модернизация ишларини амалга оширишга киришди, – деди компаниянинг Корпоратив алоқа бўйича директори Игорь Гусенков. – Бу ишларни амалга ошириш бўйича инвестициялар ҳажми 400 миллион доллардан ошади. Келгусида завод Ўзбекистонда “Евро-5” тоифали мотор бензинлари ва API бўйича II+/III гуруҳ мойларини ишлаб чиқарувчи биринчи ва ягона корхонага айланади. Саноат энергетика гуруҳи заводни 2020 йил февраль ойидан ўзининг ишончли бошқарувига олган ва шу йилнинг июнь ойида давлат улушини сотиб олди. Айни кунларда компания модернизация лойиҳасининг фаол босқичини бошламоқда. Жорий таъмирлаш 1959 йилда қурилган корхона тарихидаги энг кенг қамровли ва комплекс тадбирдир. Бутун ривожланиш даври мобайнида заводда фақат қисман жиҳоз ва қурилмаларни алмаштириш амалга оширилган. Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, яқинда оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган пресс-тур заводда олиб борилаётган ишларни кенг оммага етказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

[gallery-9037]

Хўш, заводда амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция ишларининг аҳамияти нималардан иборат?

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директори ўринбосари Иқболжон Раҳимов ушбу саволга жавоб берар экан, ўтган икки йилда асосий лойиҳа ишлари якунлангани ва учта объектда қурилиш жадал давом эттирилаётганига ҳам аҳамият қаратди.

– 1997 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда ёқилғи блоки реконструкция қилинган, аммо 60 йилдан ортиқ вақт давомида тўлиқ таъмирлаш ишлари бирон марта ҳам амалга оширилмаган. Эндиликда Саноат энергетика гуруҳи бошқаруви остида заводда амалга ошириладиган қайта қуриш ва модернизация ишлари натижасида “AI-92” ва ундан юқори двигателли бензин ҳамда “Euro-5” экологик стандартидаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Заводнинг келажакдаги конфигурацияси таркибига гидрокрекинг комплекси, шу жумладан, модернизация қилинган ёқилғи ва мой агрегатлари ташкил этади. Бу эса нефтни қайта ишлаш жараёнининг чуқурлик даражасини 92 фоизгача оширади ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган нефть маҳсулотларининг ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилади. Авиация ва дизель ёқилғиси, шунингдек, асосий ва тижорат мойларини ишлаб чиқариш ортади. 2023 йилга келиб эса завод қувватидан фойдаланиш даражаси 2 миллион тоннага етади. Яна бир муҳим жиҳати, модернизациянинг экологик вазиятга ижобий таъсири катта бўлади. Масалан, бугунги кунда автоуловлар атмосферага чиқараётган зарарли чиқиндилар тахминан 93 фоиздир. “Euro-5” ёқилғиси эса автомобиль чиқиндиларидаги мазкур ифлослантирувчи моддаларни сезиларли даражада камайтиради, – деди И. Раҳимов.

Заводда қайта қуриш ва модернизация ишлари 3 йил давом этади. Бу ерда қурилиш ишлари “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу компаниянинг заводда олиб борилаётган қурилиш ишлари бўйича масъул Равшан Абдияминов жараёнлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Заводдаги барча қурилиш билан боғлиқ ишларга компаниямиз масъул ҳисобланади. Айни кунлар бу ерда тупроқ ишлари тугалланган бўлиб, сувни кимёвий тозалаш иншоотига эга буғ қозони қурилмаси, гидрокрекинг қурилмаси, водород ишлаб чиқариш ва қисқа сиклли абсорбция сингари ускуналарни, шунингдек, янги марказий операторлар ва лаборатория биноларини, хомашё ва маҳсулотларни сақлаш резервуарларини ўрнатиш ва қуриш ишлари олиб борилмоқда, – деди Р. Абдияминов.

Бугунги кунгача Саноат энергетика гуруҳи модернизация лойиҳасини ишга тушириш доирасида заводни янгилаш мақсадида 160 миллион доллардан ортиқ маблағни жалб қилган. Франциянинг “Axens”, Италиянинг “Wood” компаниялари билан лицензиялаш ва муҳандислик шартномалари тузилган. Гидрокрекинг заводи конфигурациясини тасдиқлаш билан заводни модернизация қилиш учун FEED ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Шунингдек, гидродесульфуризация блокида катализатор алмаштирилди, янги қурилмалар 3Д моделларининг 60 фоизи ишлаб чиқилди ҳамда узоқ муддат тайёрланадиган ускуналар учун буюртмалар берилди ва аванс тўловлари амалга оширилди.

Айни пайтда заводда 4 минг 500 нафар ишчи-ходим ишлайди. Уларнинг аксарияти сулола давомчиларидир. Бугунги кунда заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми йилига бир ярим миллион тоннани ташкил этади. Бу ерда 60 хилдан ортиқ нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Умуман олганда, Саноат энергетика гуруҳининг кенг кўламли вазифаси – Ўзбекистон аҳолисини ўз нефтидан олинган юқори сифатли ёқилғи ва мойлар билан таъминлашдир. Шу сабабли, нефтни қазиб чиқариш секторида ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари татбиқ этилмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ишлари эса айнан шундай улкан вазифалар билан узвий боғлиқдир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Модернизациядан мақсад –аҳолини нефтдан олинган юқори сифатли ёқилғи ва мойлар билан таъминлаш