Мобил алоқа тарифлари ошиши асослилиги ўрганилмоқда
Айрим мобил операторлар хизматлари нархини оширишни режалаштирмоқда.
Бу эса интернет сифати, трафикдан тўлиқ фойдаланиш имконияти ва тарифлар нархининг ошиши билан боғлиқ истеъмолчилар эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Рақобат қўмитаси операторлар томонидан нархларни ошириш асослилигини ўрганишни бошлади. Қонунбузилишлар аниқланса, белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Қўмита томонидан аввал ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор чоралар кўрилган. Жумладан:
Beelineда абонентларни огоҳлантирмасдан кунлик тарифга ўтказиш амалиёти бекор қилинди, 100 дан ортиқ давлат ишонч телефонларига қўнғироқлар бепул қилинди.
Mobiuzда тариф режаларига ўтишдаги техник чекловлар бартараф этилди ва тариф шартлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш таъминланди.
Ucellнинг оммавий офертаси қайта кўриб чиқилиб, моддий ва маънавий зарар учун жавобгарлик белгиланди.
Нигора Раҳмонова,ЎзА