Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда миттилик касалига чалинган 42 нафар фуқаро (шундан эркаклар 17 нафар, аёллар 25 нафар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.

Ушбу имтиёзли пенсия тўлови Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни билан белгилаб қўйилган. Қонуннинг 13-моддасига (лилипутлар ва паканаларга пенсиялар) асосан гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган (эркаклар – 42 ёшдан, аёллар – 25 ёшдан).

Бундай имтиёзли пенсия олаётган фуқаролар Тошкент шаҳар – 9 та, Бухоро вилояти – 7 та, Наманган вилояти – 5 та, Фарғона вилояти – 5 та, Андижон вилояти – 4 та, Самарқанд вилояти – 3 та, Хоразм вилояти – 3 та, Сурхондарё вилояти – 2 та, Тошкент вилояти – 2 та, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида – 1 тани ташкил этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миттилик (пакана) касаллигига чалинган шахслар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин