Ўзбекистон Президентининг  гепатит С ни давлат бюджети ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси доирасида Миср ҳукумати томонидан гуманитар ёрдам  сифатида ажратилган «Софосбувир» дори препаратининг  навбатдаги  партияси Тошкентга  олиб келинди.

720 ўрамдаги дори  воситаларидан иборат юк Uzbekistan Airways  авиакомпанияси томонидан  Шарм-ал-Шайхдан етказилди. Бу 2030 йилгача  гепатит касаллигига барҳам бериш миллий дастурига  кўра  Мисрдан Ўзбекистонга келтирилаётган инсонпарварлик ёрдамининг  27-партияси ҳисобланади. 

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Миср ҳукумати қиймати  4,2 миллион доллар бўлган жами  800 минг дона «Софосбувир», «Даклатасвир» ва  «Энтекавир» препаратларини етказиб беради. 

Шу кунгача  қиймати 1,461 миллион долларга тенг қарийб 13,4 тонна дори-дармонлар олиб келинди. Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанаётган  беморларга тарқатилмоқда.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср Ўзбекистонга гепатитга қарши дори воситаларини етказиб бермоқда