Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Йиғилиш аввалида Ҳамдўстлик давлатлари мудофаа вазирлари Минскда жойлашган “Ғалаба майдони”даги монументга гулчамбарлар қўйди.

Беларусь Республикаси Миллий кутубхонасида ўтказилган йиғилиш давомида мудофаа идоралари делегациялари раҳбарлари МДҲ форматида кўп томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Жумладан, қўшма ҳарбий-илмий фаолият, мудофаа идораларининг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришдаги замонавий ёндашувлари ва амалий тажрибаси билан боғлиқ масалалар, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланди;

Шунингдек, МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши аъзоларининг қарорига мувофиқ, Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг раиси этиб сайланди.

Йиғилиш иштирокчилари МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита раиси тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мудофаа вазирлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар МДҲ ташқи ишлар вазирлари, ҳукумат раҳбарлари ва давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минскда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди