Ўзбекистон фойдали қазилмаларга бой мамлакат. Бу ерда ҳар бир тоғ – имконият, ҳар бир қатлам – келажак, ҳар бир минерал – янги технологияларнинг асоси.

 Бу юртда Менделеев жадвалидаги элементларнинг 90 фоизи мужассам. Бугунги кунда мамлакатнинг ер ости бойликлари 3 триллион долларлик улкан салоҳиятга эга. Президентимиз ташаббуси билан 2024 йилда Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ташкил этилди.

Бугун дунё ўзгармоқда. Яшил иқтисодиёт ва рақамли трансформация даврида критик минералларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан юқори. Электр транспорт воситалари, қайта тикланувчи энергия, космик ва мудофаа саноати, юқори технологияли электрон қурилмаларнинг барчаси технологик металларсиз мавжуд эмас. Ўзбекистоннинг геологик салоҳияти эса бу йўлда стратегик куч, ТМК эса уни амалий натижага айлантираётган етакчи компания. 

ТМК – оддий кон қазиш компанияси эмас. У бутун саноат занжирини ўз ичига олиб, “кон–метал–бозор” тамойили асосида иш олиб боради. Қидирувдан тортиб, қазиб олиш, қайта ишлаш, илмий тадқиқот ва тайёр маҳсулотгача. Бугун ТМК 25 дан ортиқ стратегик хомашё тури, 70 дан зиёд лойиҳа устида ишламоқда.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтган "Mining & Metals Central Asia-2025" кўргазмасида ҳам Ўзбекистон технологик металлар комбинати делегацияси фаол иштирок этди. Ушбу нуфузли кўргазмага 30 мамлакатдан 500 дан ортиқ компания жам бўлди. ТМК ҳам ўз лойиҳалари, инвестицион имкониятлари, инновацион ечимлари ва энг муҳими, Ўзбекистоннинг тоғ-кончилик, хусусан, критик минераллар соҳасидаги улкан салоҳиятини дунёга намойиш қилди. Хусусан, кўргазма доирасида ТМК вакиллари 50 дан ортиқ халқаро компаниялар, инвесторлар ва саноат мутахассислари билан фаол музокаралар олиб борди. Бу компаниялар қаторида дунёнинг энг йирик “Mitsubishi Materials”, Швейцариянинг “Glencore”, Финляндиянинг “Metso”, Канаданинг “Silvercorp Metals”, Австралиянинг “ALS” va “Mineral Technologies”, Нидерландиянинг “IHC Mining” каби компаниялари мавжуд. 

Шунингдек, ТМК қатор муҳим келишувларга эришди. Жумладан, Хитойнинг “Sunward” компанияси билан замонавий технологияларни жорий этиш, Австралиянинг “ALS” ва “Mineral Technologies” компанияси билан “Келажак металлари технопарки” лойиҳасини амалга ошириш, вольфрамни қайта ишлаш, энг замонавий флотацион технологик ускуналарни ишлаб чиқариш, Қозоғистоннинг “Институт ДВ Сокольский” компанияси билан ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бу ҳамкорликлар ТМКнинг халқаро ҳамкорлик харитасини янада кенгайтириб, “Келажак металлари технопарки”да замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

– Шу йил мен ТМКга ташриф буюрдим, – деди “Hunan Sunward Mining” компанияси бош менежери Ли Ле. – Бу корхона нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги йирик ва етакчи корхона ҳисобланади. Компаниямиз Ўзбекистонда бозорни фаол ривожлантиришни режалаштирмоқда ва ишончли ҳамкорларни изламоқда. Менимча, компаниямиз ва ТМК ўртасида ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжуд. Хусусан, комбинат ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бизнинг техникаларимизда муваффақиятли қўлланилиши мумкин. 

Ўзбекистон технологик металлар комбинати жамоасининг стенди “Энг яхши стенд” сифатида эътироф этилгани халқаро кўргазманинг энг муваффақиятли воқеаларидан яна бири бу бўлди. 500 дан ортиқ компания ичида бундай эътирофга эга бўлиш мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг келажак қиёфасини шакллантираётган ишончли ҳамкор эканидан далолат. "Mining & Metals Central Asia-2025" кўргазмаси том маънода Ўзбекистоннинг саноат ютуқларини намойиш этиш майдони ва халқаро миқёсда янги имкониятлар сари йўл очувчи муҳим платформа вазифасини бажарди.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Mining & Metals Central Asia-2025": Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти дунё диққат марказида