Наманганда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят ташкилоти томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида ташкил этилган брифинг айни мавзуга бағишланди.

Брифинг аввалида, ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев шу йилнинг 24 октябрь куни бўладиган Президентлик сайловида тарғибот ойлиги давомида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар, муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик, сайлов қонунчилиги доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида тўхталди.

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили, Наманган муҳандислик-технология институти ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор Одилжон Маматкаримов сўзга чиқиб, брифинг иштирокчиларини Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб, сайловолди дастурдаги муҳим вазифалар, эътибор қаратилиши лозим бўлган алоҳида жиҳатлар ҳақида маълумот берди.

Брифингда сайловолди тарғибот тадбирларини барча фуқароларга холис ва шаффоф етиб боришида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Номзоднинг сайловолди ташвиқотини юқори савияда ўтказиш, сайлов участкалари учун кузатувчи ва ваколатли вакилларни саралаш, жойларда сайловчилар билан мулоқотлар ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

Сайлов тарғиботини янада кучайтириш юзасидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар тингланиб, уларни амалиётда қўллаш учун умумлаштирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда сайлов ташвиқотини қандай олиб бормоқда?