Миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта лапароскопик (WHIPPLE) амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу мураккаб амалиёт ошқозон ости бези, ўн икки бармоқ ичак, сафро йўллари ва баъзан ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлашни талаб қилади.

Лапароскопик усулда ўтказилган жараён катта қон томирлар ва нозик анатомик тузилмалар билан ишлашни, шунингдек, юқори хавфларни бошқаришни ўз ичига олади. Амалиёт жараёнида ёш шифокорлар учун ўқув жараёни ташкил этилиб, илғор тиббиёт ёндашувларини ўрганиш имконияти яратилди.

Таъкидланишича, ушбу амалиёт замонавий технологиялар ва халқаро тажрибалар асосида ўтказилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

Буни бир инсоннинг дарддан фориғ бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишида, шунингдек, Марказнинг халқаро тиббиётдаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди дейиш мумкин.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида кам учрайдиган амалиёт муваффақиятли ўтказилди