Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг учинчи ва тўртинчи тур учрашувлари 10-15 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мазкур босқичда биз учун аҳамиятлиси “A” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларидир. Ушбу икки турда футболчиларимиз “Бунёдкор” стадионида ўйин ўтказади.  

 Аниқроғи, 10 октябрь куни Ўзбекистон – Эрон, 15 октябрь куни эса Ўзбекистон – БАА термалари баҳсига гувоҳ бўламиз. Ҳар иккала учрашув ҳам мамлакатимиз вақти билан соат 19:00да бошланади.  

 Куни кеча ОФК Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш ўйинлари учун бош ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари баҳсини австралиялик Шон Эванс бош ҳакам сифатида бошқарса, Ўзбекистон – БАА учрашувига хитойлик Нинг Ма бош ҳакам этиб тайинланди.  

 Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи “А” гуруҳида иккинчи тур якунларига кўра,  Ўзбекистон ва Эрон 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланган. БАА эса 3 очко билан учинчи поғонада бораётган бўлса, КХДР ва Қатар термалари 1 очко жамғариб, 4-5-ўринга жойлашган. Қирғизистон терма жамоаси икки мағлубият эвазига сўнгги поғонада қолмоқда.  

 Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоамизнинг иккита ўйинига бош ҳакам тайинланди