Жорий йилги спорт мавсумида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги, Жаҳон чемпионати саралаши ва битта ўртоқлик учрашувларида жами 16 та ўйин ўтказди.

Миллий терма жамоамиз ушбу учрашувларда БАА, Фаластин, Ҳиндистон, КХДР, Туркманистон, Таиланд, Ҳонг Конг, Қирғизистон, каби терма жамоалардан устун келиб, , жами 10 та ғалабани ҳисобига ёзиб қўйди. Эрон, Австралия, Сурия, Қатар термалари билан баҳсда жами 5 дуранг қайд этган бўлса, Афсуски, 2 учрашда мағлубият аламини тотди.  

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бу йилда терма жамоамиз фақатгина Қатарга мағлуб бўлди ва бу қандай рўй бергани барчамизнинг ёдимизда. Шунингдек, аслида Қатарга қарши Осиё кубогининг чорак финалидаги ўйинда жамоалар асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлагани ва пенальтилар сериясида футболчиларимиз мағлуб бўлгани учун ушбу ўйин натижаси ҳам дуранг ва мағлубият ҳисобида саналади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йилда ҳам нуфузли мусобақаларда иштирокини давом эттиради ва бир қатор қизиқари учрашувларда кураш олиб боради. Футболчиларимиздан кутиб қоламизки, ушбу ўйинларда, асосийси, жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли учрашувлар ўтказиб, тарихий узоқ кутилган дунё биринчлигига йўлланмани қўлга киритади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоамиз 2024 йилда 16 та ўйин ўтказди