17 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.
Йиғилишда Р.Шобдураҳмонов сўнгги йилларда давлат раҳбарининг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган улкан эътибори, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.
Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси йиғилишда сайланади, – дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
ЎзА