Бугун, 21 январь – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташкил топган кун. Бундан роппа-роса 32 йил муқаддам мамлакатимизда олимпизмнинг пок ва эзгу қадриятларини, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида фаолият олиб борадиган ташкилотга асос солинди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 1993 йил Халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессиясида расман тан олинган.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон спортчилари 7 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.
Бугунги кунда Миллий олимпия қўмитамизнинг бутун эътибори давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан спортчиларимизни жорий йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш ва уларнинг муносиб иштирокларини таъминлашга қаратилган.
Т. Рўзиев, ЎзА