Миллий либосларимиз халқимизнинг тарихи, қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этган бебаҳо меросдир. Атлас, адрас, беқасам сингари матолардан тикилган миллий либосларимиз кўркам ва ўзига хослиги билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади.

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшлар ўртасида ўзбекона кийиниш маданияти, миллий либос ва анъаналаримизни кенг тарғиб этиш мақсадида Марказий банк ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида “Миллий либос – миллат қиёфаси, инсон кўрки” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда юртимизда кўп йиллик тарихга эга, халқимиз анъана ва удумларига хос миллий либослар шакллангани қайд этилди. Хусусан, азалий қадриятларимизни ўзида ифода этган матолардан тикилган либослар миллий бойлигимиз саналиши, унда халқимизнинг шонли ўтмиши, қадимий урф-одатлари ва ўзига хос хусусиятлари мужассам этганлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир доирасида талаба-қизлар томонидан яратилган “Миллий либослар” намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида миллий либос, қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, кийиниш маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий либослар – миллатимиз кўрки