Давлат фуқаролик хизматида раҳбарлик лавозимларини муносиб кадрлар билан тўлдириш учун Миллий кадрлар захираси қандай шакллантирилмоқда?

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб берди:  

– Миллий кадрлар захирасига вазирлик ва идораларда, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда хусусий секторда самарали фаолият юритаётган шахслар, ҳудуддаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, хорижий давлатларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли шахслар номзод сифатида танлаб олинмоқда.    

Номзодлар орасидан энг муносибларини танлаб олиш раҳбарлик кўникмаси, соҳага оид билими, маънавияти ҳамда психологик ҳолатини аниқлайдиган махсус имтиҳон ва баҳолаш натижаларига кўра амалга оширилади ва захирага киритилади.  

Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея каби давлатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда агентлик томонидан электрон тизим – zaxira.argos.uz платформаси яратилди.  

Мазкур электрон тизим орқали Миллий кадрлар захираси юритилади ва бошқарилади. Захирага олинган шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, унинг портфолиосидан тортиб, баҳолаш натижаларигача ушбу тизимдан ўрин олган.  

Бугунги кунга келиб захирадан турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланган номзодлар сони 114 нафарга етди. Шундан 3 нафари вазир ўринбосари, 14 нафари вилоят ҳокими ўринбосари, 47 нафари туман (шаҳар) ҳокими, 50 нафари бошқа масъул лавозимларга тайинланди.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий кадрлар захирасидан 114 нафари раҳбарлик лавозимларига тайинланган