️Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ажойиб совғага эга бўлди.
Уларнинг 30 нафарига Нурафшон шаҳрида бунёд этилган кўп қаватли хонадонларнинг калитлари топширилди.
Шу муносабат ўтказилган тантанали маросимда Полковник Сарвар Мамаюсупов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев, ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар барчани Янги йил байрами билан табриклади, хизматчиларни янги хонадонлар билан қутлади.
Шундан сўнг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Хонадон соҳибларига янги уйларнинг калитлари топширилди. Иштирокчилар хонадонларда яратилган шароитлар билан танишди.
- Давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва оилаларига берилаётган бундай эътибордан мамнунмиз, - дейди подполковник Баҳодир Йўлдошев. - Хизмат даврим давомида кўп йиллар оилам билан ижарада яшашга тўғри келди. Бу ўзига яраша ноқулайликларни келтириб чиқарган. Шу туфайли бизга ҳам 3 хонали квартира берилди. Эътиборлиси хизмат жойимга яқин. Оилам ва фарзандларим учун барча шароит яратилган.
А. Мусаев, ЎзА