Республика Маънавият ва маърифат марказида «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» қуриш концепцияси ва уни амалга ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш бўйича республика экспертлар гуруҳи аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида Маънавий янгиланиш, тараққиётни таъминлаш, соҳани янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 8 та мақсад 29 та муҳим вазифа белгиланган.

Хусусан, давлат дастурида 71-мақсад «Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш» ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун аввало «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Миллий дастурни ишлаб чиқишдек муҳим вазифа турибди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов иштирок этган мазкур йиғилишда «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» қуриш Концепцияси ва уни амалга ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Экспертлар томонидан мавзу юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Қизғин баҳс-мунозаралар асосида кечган муҳокамалар жараёнида экспертлар томонидан Концепция юзасидан тақдимотлар ўтказилди, иштирокчиларнинг фикрлари тингланди, аниқ таклифлар ўртага ташланди.

Экспертлар гуруҳи аъзоси, профессор Абдухалил Маврулов томонидан Концепция бўйича кенг жамоатчиликни фикри ва экспертлар кенгаши аъзоларидан ташқари соҳага алоқадор профессор олимлардан ҳам таклифлар олиниши зарурлиги айтилди.

Профессор Исмоил Саифназаров томонидан Концепциянинг бош мақсади қилиб таълим-тарбияни ривожлантириш асос қилиниши кераклиги, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатов эса мазкур Концепцияга мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қаралиши кераклиги, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси талаблари асосида ҳамда миллий ва жаҳондаги илғор тажрибалар, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда амалга оширилиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишида профессорлар Нуриймон Абдулҳасан, Тўлқин Алимардонов, Фазлиддин Равшанов, Бахтиёр Омон, Муҳаммаджон Қуронов, Эшқобил Шукур ва бошқалар иштирок этди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий дастурни ишлаб чиқиш бўйича республика экспертлар гуруҳи аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди