Миллий анъаналар саҳнада жонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” мавзусида театрлаштирилган мусиқий-хореографик концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вазирлик ва идоралар масъуллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, шунингдек, маҳалла аҳолиси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
[gallery-28397]
Концерт дастурида институтнинг “Тўмарис” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Сий перде”, “Тараннум”, “Балдаурен” ансамбллари, “Турон” театр-студияси ҳамда иқтидорли талабалар томонидан миллий урф-одат ва анъаналарни ифода этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман, қирғиз ва рус тилларидаги қўшиқлар, мумтоз куйлар ижро этилиб, тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.
Тадбир доирасида турли мусобақалар, миллий таомлар ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳам ташкил этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА