Исҳоқхон Тўра Ибрат миллий уйғониш даврининг фаол ижодкорларидан бири, серқирра истеъдод соҳиби, маърифатпарвар шоир, забар даст тилшунос, тарихшунос олим ва илк ўзбек матбуотчиларидан ҳисобланади.

У жаҳон илми ва маданиятида яратилган ҳар бир илғор янгиликдан ўз халқини баҳраманд этишга ҳаракат қилди. Ўз даврида Қўқон адабий муҳитининг йирик намояндалари Муқимий, Фурқат, Завқий, Нодим, Ҳазинийлар билан яқин муносабатда бўлган, адабий мушоираларда иштирок этган. Ибрат истеъдодли шоир сифатида уч: ўзбек, форс ва араб тилларида эркин ижод қилган ҳамда шеърларини тўплаб девон тузган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълумотига кўра, Исҳоқхон Ибрат қаламига мансуб «Миллатни ким ислоҳ этар» номли рисола нашр этилди. Ушбу китобда Ибратнинг мақолалари, «Тарихи Фарғона», «Тарихи маданият», «Мезон уз-замон» каби илмий асарлари киритилган. 

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Миллатни ким ислоҳ этар»: Исҳоқхон Ибрат қаламига мансуб янги рисола нашр этилди