Самарқанд шаҳрида Халқлар дўстлиги куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб, вилоят ёшлар марказида вилоятдаги миллий-маданий марказлар раҳбарлари, турли миллатлар вакиллари иштирокида кўргазма ва концерт дастури намойиш этилди.

Самарқанд вилоятида 100 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил, бир оила бўлиб ҳаёт кечирмоқда. 11 миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар ўз миллий анъана ва қадриятлари, урф-одатларини сақлаб қолиш ва давом эттиришлари учун барча имкониятларга эга. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Дўстлик уйи” ташкил этилган ва бу масканда барча миллий-маданий марказлар, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун хоналар ажратилиб, зарур шароит яратилган.

Кўргазмада ҳар бир миллий-маданий марказ ўз миллатига хос кийим-кечак ва буюмлар, таомлар, ҳунармандлик маҳсулотлари намуналарини намойиш этди. Концерт дастури ҳам турли миллатларнинг куй-қўшиқ ва рақсларидан иборат бўлди.  

[gallery-24535]

Тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб, йиғилганларни Халқлар дўстлиги куни билан табриклади.  

– Гарчи Халқлар дўстлиги куни 30 июлга белгиланган бўлса-да биз – кўп миллатли Самарқанд аҳли бир неча кундан буён ушбу санани нишонлаяпмиз, – дейди Корейс миллий-маданий маркази раҳбари Лариса Цой. – Бу юртимиздаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, халқпарвар давлат сиёсати самараси деб биламиз. Ўзбекистонда, хусусан, Самарқандда корейс миллатига мансуб аҳолининг ўз анъана ва қадриятлари асосида ҳаёт кечиришлари учун ҳеч қандай монелик йўқ. Аксинча, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари доим фаол қўллаб-қувватлашади. Маҳаллаларда ҳам бир неча миллат вакиллари тотув умр кечиряпмиз. Бу албатта, кеча давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган табрикда қайд этилганидек мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили бўлган миллатлараро муносабатларни ривожлантириш юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб олингани самарасидир.

Тадбирлар вилоят “Дўстлик уйи”да давом этди. Бу ерда вилоятдаги миллий-маданият марказлари раҳбарлари ва вакилларига, шунингдек, аҳоли ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаолларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғ.Ҳасанов,

А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро тотувлик – тинчлик ва барқарорлик омили