Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти масъуллари бу каби саволларга жавоб берди.

Унда қайд этилишича, глобал иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик шароитида Марказий Осиё давлатларидан оқиб ўтувчи дарёларда сув ҳажмларининг пасайиши кузатилиши катта ва ўрта ГЭСларни тўлиқ қувватларда ишлашини чекламоқда. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган экологик тоза электр энергияси ҳажмларига салбий таъсирини ўтказаётир. Электр энергияси ҳажмларида юзага келадиган тафовутни қоплашда кичик сув босими ва харажатида ишловчи микро ГЭСлар муҳим аҳамият касб этади.  

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ижро аппарати раҳбари Суҳроб Ҳамроевнинг сўзига кўра, микро ГЭС – жуда оз миқдордаги ресурслар эвазига атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган электр энергиясини ишлаб чиқиш технологиясидир.  

– Бунда ўрнатилган қувватидан келиб чиқиб, бир-нечта хонадон, кичик цех ёки маҳалланинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлади.  

[gallery-18105]

Ҳар қандай микро ГЭС ишлашининг асосий омили гидростатик босим ҳамда сув сарфидир. Гидростатик босим ГЭСга келувчи сув сатҳининг турбина ишчи ғилдираги маркази сатҳидан баландлиги билан ўлчанади. Сув сарфи эса турбинага секундига қанча метр куб сув узатилиши кўрсаткичидир. Гидростатик босим сув оқимини шаршара каби кескин пастга йўналтиришга имкон беради. Бунда сув турбина валини юқори тезлик билан айлантириб беради ва генератор валига узатилади ҳамда бунинг натижасида генератор ток ишлаб чиқаради, – деди С.Ҳамроев.  

Тадбирда Президентимизнинг 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти ва унинг ижроси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, юртимизда хусусий инвесторларга қуввати 5 МВтгача бўлган микро ва кичик гидроэлектр станцияларни қуриш лойиҳалари рўйхати ва улардан фойдаланиш бўйича янги механизм жорий этилди. Шунга асосан қатор аукцион савдолари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди ҳамда микро ва кичик ГЭСларни қуриш бўйича амалий ишлар бошланди.  

Бу борада республика ҳудудлари бўйлаб микро ва кичик ГЭСларни қуриш мумкин бўлган салоҳиятли майдонлар аниқланди.  

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарма бошлиғи Аваз Зокиров таъкидлаганидек, ўтган вақт давомида хусусий сектор иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган 200 та микро ГЭС лойиҳасининг рўйхати шакллантирилган ҳамда амалий ишлар бошлаб юборилган.  

– Мазкур фармонга биноан микро ва кичик ГЭСларни қуришда тадбикорларни кенг жалб этиш бўйича жамият раҳбарлигидаги тегишли ишчи гуруҳ томонидан режа асосида Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилди.  

Шунингдек, хусусий сектор вакилларига кичик ва микро ГЭС лойиҳаларни амалга ошириш учун барча ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратиб берилди. Юқорида зикр этилган фармон ижроси доирасида кичик ва микро ГЭСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электр қувватини давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинди.  

Тадбиркор аукциондан микро ГЭС лойиҳасини ютиб олиб, лойиҳани ишга туширишга қадар бўлган даврда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб берилди. Шунингдек, тадбиркорлар белгиланган тариф бўйича ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолидан ортган қисмини давлатга кафолатли тарзда 1 350 сўмдан сотиши мумкин. Бу жамият тасарруфидаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилган электр энергияси таннархига нисбатан қарийб 3 (2,7) баробар қимматга сотиш имкониятини беради.  

Бугунги кунгача хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган 60 га яқин микро ва кичик ГЭСларни қуриш лойиҳалари бўйича ташаббускорлар аукцион савдолари орқали аниқланган. Ҳозирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва тадбиркорлар иштирокида 30 га яқин объектда қурилиш-монтаж ҳамда қолган объектларда лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда, – деди А.Зокиров.  

Тадбирда қайд этилгани каби бугунги кунда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан умумий қуввати 12,5 МВт бўлган 22 та микро ва кичик ГЭС лойиҳалари ишга туширилган. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қуввати 9,5 МВт бўлган 9 та лойиҳа фойдаланишга топширилган. Йил якунига қадар яна умумий қуввати 15 МВт бўлган 10 та микро ГЭС лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилган.  

Насиба Зиёдуллаева, Носиржон Ҳайдаров (фото), ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микро ГЭСлар қурилиши иқлим ўзгаришида муносиб ечим бўла оладими?