Статистик маълумотларга қараганда, Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган энг муаммоли ва кўплаб ижро ишлари, мурожаатлар ҳам айнан, тадбиркор ва юридик шахсларнинг ўзаро қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ишларга тўғри келмоқда.
Баъзи бир фирибгарликни йўл тутган "тадбиркор"лар жабрдийдаларни излаб юрган ҳам бўлиши мумкин.
Нима деб ўйлайсиз, сиз бундай ҳамкор билан иш олиб боришни хоҳлармидингиз?
Йўқ, албатта.
Унда нима қилиш керак?
Мажбурий ижро бюросининг янги йўлга қўйилган “mib.uz ” расмий сайтидан нажот топишингиз мумкин.
Агар, сизни суд ва бошқа орган ҳужжатларидаги қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирса, унда ушбу сайтнинг “ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР” саҳифасидаги “Бизнес ҳамкорингизни биласизми?” блогига кирасиз.
Сизни қизиқтирган шахснинг фуқаролик паспорти серияси, рақами ёки корхонанинг ИНН (СТИР) рақамлари киритилади ҳамда ҳимоя коди тасдиқланади.
Шундан сўнг, сиз бизнес ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлган корхона раҳбари ва тегишли мансабдор шахсларининг бизнесга алоқадаор мавжуд қарздорликлари ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Тадбиркорлик фаолияти, аввало таваккалчиликка асосланди, бироқ “ҳисобли дўст айрилмас” деган нақлга амал қилиб, пухта иш бошлаш учун муҳим қадамдир !
ЎзА