МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Нодиржон Набиджанович Арипов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Н.Арипов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд департаментининг Сергели тумани суд ижрочиси вазифасида бошлаб, Суд департаментининг Юнусобод туман бўлими ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида ишлаган.
Шундан сўнг, иш фаолиятини 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасининг бўлим ва шўъбаларида катта инспектор лавозимларида давом эттирган.
Кейинчалик, Бюронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт ва Учтепа туман бўлимлари бошлиқлари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар, Бюронинг Олмазор туман бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг собиқ раҳбари А.Арзиев эса, Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
ЎзА