Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимларига жорий йилнинг тўққиз ойида 19 минг 767 та мурожаатлар келиб тушган. Бу мурожаатларнинг 11259 таси қаноатлантирилган бўлса, 7678 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 41 таси рад этилган.

– Ҳал этилган мурожаатлардан 18863 таси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш билан боғлиқ, – дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси катта инспектори Рустам Хўжақулов. – Улар орасида энг кўпи – 14576 таси алимент ундирувига оид бўлди. Жумладан, фуқаро Н.Пўлатованинг қарздор Т.Марқаевдан алимент пуллари ундириб бериш ҳақидаги мурожаатини ўрганиш давомида қарздор Т.Марқаев 7 миллион 705 минг сўм алимент пулини қасддан тўламаганлиги аниқланди. Оқибатда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2022 йил 5 октябрдаги қарорига асосан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Бундан ташқари, бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимларга тадбиркорлик субъектларидан 702 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 562 таси ҳал қилинган. Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 257 та тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари тикланди. Жойларда ташкил этилган “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” билан ҳамкорлик ўрнатилиб, “kb business.gov.uz” электрон манзилда Бюронинг ҳар бир туман-шаҳар бўлимларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорларнинг мурожаатлари электрон тизим орқали кўриб борилмоқда.  

Ғ.Ҳасанов,  
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБга одамлар қайси масалада мурожаат қилмоқда?