Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра, Термиз шаҳридаги

Жайхун маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ҳовлиси яъни, болалар майдончаси учун мўлжалланган жойда Нозима Тўраева (исм-шариф ўзгартирилди)  ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз 184 квадрат-метр ер майдонида йирик бино учун мустаҳкам пойдевор ташлайди.

Ўзбошимчалик билан бошланган ғайриқонунийиш маҳалла аҳлининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади.

Мазкур масала фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилиб, жавобгар  Нозима Тўраевага ўз ҳисобидан ноқонуний қурилмани бузиб олиш мажбурияти юкланади. Бироқ, ушбу талаб ихтиёрий бажарилмагани учун МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочилари 1 миллион 875 минг сўм ижройиғими қўллаб, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширди. 184 квадрат-метр ер майдонида барпо этилган ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида бартараф этилиб,  барча харажатлар қарздор ҳисобидан ундирилиши белгиланди.

Маҳалла аҳлини бир неча йил ўйлантириб келган ушбу муаммо мажбурий ижро ҳаракатлари билан тўлиқ бартараф этилди.  

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти органлариижро ишлари бўйича жорий йилнинг январь ойида амалдаги қонунчилигимизга зид 31 та қурилмани бартараф этди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзАмухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: ноқонуний бино қурилишига чек қўйилди