“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга кўра, ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Бунда, ундирув қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратилади. 

Мазкур қонунга мувофиқ, қарздор “К.I.” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. 

Чунки, мазкур жамият “Ipoteka bank” акциядорлик тижорат ипотека банкидан 3,7 миллиард сўмдан зиёдроқ кредит олиб, уни вақтида қайтармаган. 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздор корхонага қонун талаби асосида катта миқдордаги кредит суммаларини банк фойдасига қоплаши учун ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, бироқ қарздор ижро ҳужжати талабини бажармаган. Шундан сўнг, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. 

Гаров мулки бўлган қарздорнинг бино ва иншоотлари хатланиши бўйича бир неча марта хатловга чиқилган бўлса-да, бироқ қарздор томонидан қаршилик кўрсатилган. 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки белгиланган тартибда хатланди. Қарздор масъулияти чекланган жамиятнинг гаровдаги 14 миллиард сўмлик кўчмас мулклари хатланганидан сўнг ҳам банк олдидаги кредит қарзини сўндирмаган. 

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қарздорга гаров мулки аукцион савдоларига чиқарилиши юзасидан қабул қилинган қарор юборилганидан кейингина қарздордан 3,7 миллиард сўм миқдоридаги қарз тўлиқ ундирилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: ихтиёрий тўланмаган 3,7 миллиард сўм кредит мажбурий равишда ундирилди