Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.

Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.

Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.

Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

1. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда 1–1.13-иловаларга мувофиқ босқичма-босқич захирага қайтариш;

захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “E-IJARA” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно;

деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) ва Кадастр агентлиги (Ф.К.Умаров) билан биргаликда:

2021 йил 31 декабрга қадар туманлар (шаҳарлар) ҳисобидаги бўш турган ва захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

мазкур қарорга 1–1.13-иловаларда кўрсатилган ер майдонлари тегишли йилдаги ҳосил йиғиб олингандан кейин туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари буюртмасига асосан амалга оширилишини ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;

давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларининг 0,10 гектардан 1,0 гектаргача бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;

ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан, ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида деҳқон хўжаликлари орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.

Мазкур топшириқ ижросини ўз вақтида таъминламаган туман (шаҳар) ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Ҳ.Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда “E-IJARA” ахборот тизимини ишга туширсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танловларни ташкил этиш учун зарур техник имкониятларни яратсин.

6. “E-IJARA” ахборот тизимига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар ўртасида тегишли маълумотларни алмашиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари:

ер участкалари ажратилган деҳқон хўжаликлари томонидан боғ ва экинларнинг ўз муддатида экилиши ва парвариш қилинишига кўмаклашиш бўйича ишларни манзилли ташкил этсин;

ажратилган ер майдонларининг тупроқ шароити, ер балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси, ҳудуд аҳолисининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга асосий эътибор қаратсин;

ер майдонларида зарур агротехник тадбирларни бажариш, ўғит ва сув билан таъминлаш, инфратузилма объектларини яратиш учун зарур шарт-шароитларни яратсин;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И.К.Эргашев) билан биргаликда ер майдонларида зараркунандалар ҳамда касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувларни ташкил этиб, деҳқон хўжаликларига боғ ва экинларни ҳимоя қилиш ишларини ўз вақтида бажаришда амалий ёрдам кўрсатсин;

деҳқон хўжаликлари билан агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналар (кейинги ўринларда – тадбиркорлик субъектлари) ўртасида кооперация алоқаларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратсин;

деҳқон хўжаликлари ва улар билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари ўртасида уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этишда шартномавий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашсин;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган кичик агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) билан биргаликда Халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарзнинг 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирсин.

Белгилаб қўйилсинки, тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

9. Кредит маблағлари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга ер майдонида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгилансин:

ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада молиялаштирилади;

кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади;

кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади;

кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.

10. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредит маблағлари унинг белгиланган умумий миқдори (100 миллион сўм) доирасида кредит олувчилар томонидан ўз бизнес-режалари асосида, шу жумладан:

ижарага олинган ёки ўз эгалигида бўлган ер майдонида мазкур қарор билан белгиланган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК ёки бошқа салоҳиятли ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномаларга мувофиқ “тайёр ҳолда” топшириш тамойили асосида бажарилган ишларга ҳақ тўлаш учун;

кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сифатли кўчатлар, уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги техникалари (экиш сеялкалари, ишлов бериш ва йиғиб олиш агрегатлари) харид қилиш учун;

олинган кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин.

11. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) тижорат банкларига “E-AUKSION” ахборот тизими орқали ижарага берилган ер майдони, танлов ғолибининг лойиҳа бўйича олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун техник имкониятлар яратилишини таъминласин.

12. Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Республика ишчи гуруҳи) тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси ҳисоблансин.

Республика ишчи гуруҳи (Ж.А.Ходжаев) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминласин;

қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5200-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари (кейинги ўринларда – лойиҳа офислари) деб қайта номлансин.

Белгилансинки:

лойиҳа офисларининг боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича фаолияти Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади;

ҳар бир лойиҳа офисига Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилинади.

Лойиҳа офисларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

интенсив усулда, шу жумладан, кластер ва кооперация усулида боғлар, сабзавотчилик майдонларини ташкил этиш;

ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан интенсив боғлар, сабзавотчилик майдонлари барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда кўчатларни экиш бўйича тавсиялар бериш;

интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг очиқ электрон танловга чиқарилишини ташкил этиш;

интенсив боғлар ва сабзавотчилик майдонларига кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мавжуд штатлар доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларини очиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

14. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д.Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б.Хусанов) янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бирга мазкур қарор доирасида ажратилган ер участкалари, кредит ресурслари ҳисобига доимий ва барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишда кўмаклашсин.

15. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) суғурта компаниялари ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро суғурта амалиётидан келиб чиқиб, суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит қайтмаслик хатарини келтириб чиқарувчи барча иқтисодий тенденциялар, бошқарув ва табиат таъсири билан боғлиқ омиллар қамраб олиниши, ушбу омилларни тўлиқ мониторинг қилиш ҳамда мазкур кредитлар бўйича суғурта ҳодисаси рўй берганда тижорат банкларининг биринчи талабига мувофиқ мавжуд қарздорлик (жумладан, ҳосил олинмаган давр учун мавсумий қарздорлик) тўлаб берилишини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни;

мазкур қарор билан белгиланган йўналишларда ажратилган кредитлар бўйича суғурта қопламалари (товонлари) тўланиши натижасида уларнинг умумий миқдори суғурта компанияси ўз капиталининг муайян миқдоридан ошган тақдирда, суғурта компаниясининг зарарини Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Х.Қўлдошев) билан биргаликда ҳудудларга чиққан ҳолда деҳқон хўжаликларига ажратилаётган ерларга табиий ва техноген офатларнинг эҳтимолий таъсирларини аниқлаш ҳамда ушбу таъсирларни юмшатиш юзасидан фавқулодда ҳаракатлар режасини тасдиқласин ҳамда фавқулодда ҳолатларда экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўрсин.

17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш.Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев):

ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш;

ҳудудларда деҳқон хўжаликлари томонидан ўзи етиштирган маҳсулотини қайта ишлаш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

18. Давлат статистика қўмитаси (Б.А.Бегалов) 2020 йилдан бошлаб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларнинг расмий статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминласин.

19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) икки ой муддатда:

очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш, шу жумладан, ажратилган ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур инфратузилма билан таъминланганлиги, ер балл бонитети, экиладиган маҳсулотнинг униб чиқиши, ҳосилдорлик, табиат омиллари таъсири ва бошқа индикаторларга асосан ижарачиларни таснифлаш (“яхши”, “ўрта”, “ёмон”) тартибини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

20. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев, молия вазири Т.А.Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И.Норқулов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ш.М.Ғаниев ва Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 23 ноябрь.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида