Китоб туманидаги “Боғизор Варганза” МЧЖ ихтиёрида 502 гектар узумзор мавжуд бўлиб, МЧЖ фаолиятини кенгайтириш мақсадида мева-сабзавотчилик кластерини ташкил қилишга келишиб олинди.

Қарор ва ижро

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Хўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлиб, Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, соҳада 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан учрашувлар ўтказди.

Шу муносабат билан ташкил этилган семинарда мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан лалми ерларни ўзлаштириш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Қашқадарёда тажриба тариқасида Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларида 1 тадан ҳамда Китоб туманида 2 та мева-сабзавотчилик йўналишидаги кластер корхоналарини ташкил қилиш белгиланди. Вилоятда кластерлар томонидан жорий йилда 8 минг тоннадан кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган. Шундан 10 минг тоннаси қайта ишлашга қаратилган бўлса, яна 10 минг тоннаси ички истеъмолга мўлжалланган.

Боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашишда амалий тавсиялар берадиган агрономларнинг етишмаслиги, фермерлар учун мунтазам равишда ўқув курсларини ташкил қилиш ва кластер корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш механизмини жорий қилиш зарурлиги хусусида фикрлар айтилди. Ушбу кластерларга туманлардаги 2 минг 99 гектар майдонда фаолият юритаётган 416 та фермер хўжалиги бириктирилиб, 315 гектар майдонида янги боғларни ташкил қилиш ҳисобига ўрик, шафтоли ва гилос меваларини етиштиришга ихтисослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қамаши туманида йилига 9 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган “Агро Восток” МЧЖ иштирокида қайта ишлаш ва қадоқлаш кластери ташкил этилмоқда, унинг таркибида 24 гектар майдонлик токзор барпо этилган.

Ишчи гуруҳга кластерларга ажратилган ер майдонларида экинларни турлари ва навлари бўйича тўғри жойлаштириш, экиш ва маҳсулот етиштириш графикларини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди. Бундан ташқари, танлаб олинган кластерларга 2020 йилда 7,2 миллион доллар қийматидаги экспортни амалга ошириш бўйича (ўтган йилга нисбатан 4,8 марта кўп) экспорт графигини ишлаб чиқиш топширилди.

Тадбир иштирокчилари вилоятнинг Яккабоғ туманидаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган “Sharofat ona qahramon” МЧЖ кластери фаолияти билан танишди.

Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Абдулла бобо ўғли Бахтиёрбек”, “Шеробод агро импекс” МЧЖ, мева-сабзавот кластерлари раҳбарлари ва уларга бириктирилган фермер хўжаликлари фаолияти билан ҳам танишди. Соҳа мутасаддилари, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, қайта ишловчи ва экспортёр корхоналар раҳбарлари учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотчилик тармоғидаги имкониятлар