Металлни қайта ишлашга ихтисослашган янги корхона
Янги Наманган туманида саноат соҳасидаги янги лойиҳалардан бири — “Metal Brent” хусусий корхонасини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Туманнинг “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур корхона металлни қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, тадбиркор Шавкат Шамсиддинов ташаббуси билан барпо этилмоқда.

Лойиҳа доирасида замонавий ускуналар ўрнатилиб, ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Корхона фаолияти бошланиши билан 10 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади.


Маълум қилинишича, келгусида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳисобига қўшимча 40 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА