Республикада 1,3 миллиондан ортиқ хонадондан иборат 39 минг 691 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 736 та бошқарувчи ташкилот ҳамда 277 та уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади.

Бугунги кунга қадар “Менинг уйим” ягона электрон базасига ширкат ва бошқарув ташкилотлар бошқарувидаги кўп квартирали уйлардаги 1 миллион 218 минг 689 та хонадон тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Шундан 731 минг 849 таси вилоятлар ва 486 минг 840 таси Тошкент шаҳрига тўғри келади.  

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва соҳа мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумотларга кўра, 2022 йил 1 январга қадар бутун республика ҳудудларида кўп квартирали уй-жой хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизимини жорий қилиш белгиланган.  Қайд этилишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан кўп қаватли уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китобини юритувчи "Менинг уйим" биллинг тизими ишга туширилди.  

Бугунги кунда мазкур ахборот тизими орқали кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини оптималлаштириш ва республикадаги кўп квартирали уйлар тўғрисидаги маълумотларнинг марказлашган ҳисобини юритиш, кўп хонадонли уйларнинг ҳолати, уй-жой мулкдорлари томонидан тўланадиган маблағлар, қарз миқдори, муддатини автоматик тарзда кузатиб бориш, уй-жой мулкдорларидан олинган тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни ягона базада сақлаш ҳамда уй эгасининг шахсий кабинетида янгилик, хабарнома вa хабарларни нашр этиш имкониятлари яратилган.  

Шунингдек, "Менинг уйим" биллинг тизими орқали тижорат банкларининг кассалари ва электрон тўлов тизимлари (clic, paynet, upay, payme, uzcard) орқали мажбурий бадал тўловларини амалга ошириш мумкин ҳамда бошқарув ташкилотлари томонидан 24 соат мобайнида фаолият юритадиган диспетчерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматини ташкил этишга эришилади.  

“Менинг уйим” ахборот тизими орқали жорий йил бошидан 31 октябрга қадар Марказий банкнинг клиринг “МУНИС” тизими ва электрон тизимлар орқали 173 миллиард  сўм пул маблағи келиб тушган.  

 Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Менинг уйим" биллинг тизими аҳолига қандай қулайликлар тақдим этиши мумкин?