Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда. Андижонда яшаётган турли миллат вакиллари ҳам сайловларда фаол иштирок этиб, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан тўла фойдаланмоқда.

Улардан бири Ўзбекистон Рус миллий-маданий маркази Андижон вилояти бўлими раисининг ўринбосари Екатерина Смесованинг сайлов жараёнлари хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик:

– Мен ўзим истиқомат қиладиган Андижон шаҳар Шифокор маҳалласи ҳудудида жойлашган 4-умумтаълим мактабида ташкил этилган 70-сайлов участкасида муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалишида шубҳасиз, бўлиб ўтаётган сайлов муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда мен Ўзбекистонда яшаётган рус миллати вакили сифатида юртимизда турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлигини алоҳида эътироф этишни истар эдим.

Мен Ўзбекистон фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Чунки шу юртда туғилдим, ўсдим, оилали бўлдим, фарзандларим бахтли яшамоқда. Бутун дунё ҳавас қилса арзийдиган тинч-осойишта юртимизда эмин-эркин яшашимиз, меҳнат қилишимиз, миллатимизнинг анъана ва урф-одатларини давом эттиришимиз учун барча шароитлар яратилган.

Ишонаманки, бугунги сайловда мен овоз берган номзод Ўзбекистон тараққиётини юксалтириш, миллатлараро дўстликни мустаҳкалаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ ёзиб олдди.

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен овоз берган номзод юртимизда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлайди”