Мен ғолиб!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳрида ватанпарварлик ойлиги доирасида “Мен ғолиб” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада ҳарбий хизматчилар, куч тузилмалари вакиллари, олий ҳарбий ва махсус таълим муассасалари курсантлари, шунингдек, ҳаваскор спортчилар иштирок этди.
[gallery-29335]
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва куч ишлатиш тузилмалари вакиллари ўртасида қўшимча жисмоний фаолликни ошириш ва ривожлантириш, энг кучли жамоаларни аниқлаш ва Ўзбекистон ҳарбий-куч тузилмаларининг жамиятдаги мақоми ва нуфузини ошириш мақсадига қаратилган мусобақа 3 километр масофада ўтказилди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА