“Меҳнатимиз, ижодимиз билан дунёни тан олдирамиз” – Женисбек Пиязов (+видео)
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳа вакиллари қатори Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
– «Меҳнат шуҳрати» ордени – авваламбор, бу катта масъулият. Ўзбекистон халқ артисти унвонини олганимда ҳам жуда хурсанд бўлган эдим. Бугун масъулиятим янада кўпайди ва ишлашда давом этамиз. Эътироф этиш лозимки, охирги йилларда санъатга, маданиятга, маънавиятга алоҳида эътибор қаратилмоқда, айниқса, опера йўналишида жуда ҳам кўп ишлар олиб борилди. Мисол учун «Амир Темур» операси бугун бутун дунёни кезиб чиқяпти. Бунда Амир Темур ролини олиб, айтганим мен учун жуда ҳам катта ютуқ бўлди. Шу каби меҳнатларимиз «Меҳнат шуҳрати» орденига муносиб кўрилди, деб ўйлайман.
Ҳурматли Президентимизга миннатдорлик билдираман, бу каби эътибор, нафақат хизмат кўрсатган ёки халқ артистлари, балки ўсиб келаётган ёшларга ҳам катта имконият эшикларини очяпти.
Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео),
ЎзА